Контекст

Замонавий контрацептив воситаларга нисбатан  бўлган ва қондирлимай қолаётган эҳтиёжни камайтириш мақсадида оилани режалаштиришни қайта кўриб чиқиш, жуфтликлар ҳамда шахсларнинг репродуктив саломатлик борасидаги ҳуқуқларига риоя қилиш ЮНФПАнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги фаолияти муҳим йўналишлари ҳисобланади ва 2020 йилда Оилани режалаштириш бўйича глобал мажбуриятни қўллаб-қувватлайди.  

КВВМнинг мақсади давлатларни оилани режалаштириш соҳасидаги далилларга асосланган фаол ўқув мажмуини яратиш орқали оилани тўғри режалаштириш соҳасидаги институционал салоҳиятни яратишга ёрдам бериш ҳамда 2012 йилда ЮНФПАнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий идораси ва Халқаро оилани режалаштириш федерацияси Европа тармоғининг юқори даражадаги йиғилишида (битирувдан аввалги ва кейинги таълим орқали, масалан масофадан ўқитиш модуллари каби замонавий технологиялардан фойдаланиш орқали) хизмат кўрсатувчилар салоҳиятини яратиш" учун берилган тавсиясига бевосита жавобдир.

Қисқача умумий маълумот

КВВМ оилани режалаштириш бўйича анъанавий ўқув курсларини тўлдирувчи масофадан ўқитиш учун мўлжалланган ва онлайн ўрганиш муҳитининг мослашувчанлиги ва афзалликларини таклиф этади.

КВВМда  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) оилани режалаштириш бўйича кўрсатмалари асосий ғояларидан олинган далилларга асосланган техник маълумотлар (Оилани режалаштириш: Хизмат кўрсатувчилар учун умумий қўлланма, ЖССТнинг Контрацептив воситалардан фойдаланиш учун Тиббий мувофиқлик мезонлари ва Контрацептив воситалардан фойдаланиш бўйича танланган амалиёт тавсиялари), ЮСАИД, ЖССТ ва ЮНФПА томонидан ишлаб чиқилган "Оилани режалаштириш бўйича ўқув ресурслари тўплами" ва бошқа далилларга асосланган манбалардан фойдаланилади.

Мўлжалланган аудитория

КВВМ оилани режалаштириш масаласида мурожаат қилувчи мижозларнинг муаммоларини ҳал этадиган оилани режалаштириш бўйича хизмат кўрсатувчилар (бирламчи тиббий ёрдам муассасалари докторлари, акушерлар ва гинекологлар) учун мўлжалланган. Шунингдек, ундан аҳоли ва оилани режалаштириш бўйича таълим олаётган ҳали ўқишни битирмаган тиббиёт олийгоҳлари талабалари ҳам фойдаланиши мумкин.

Сайт тиллари

КВВМ инглиз тилида ишлаб чиқилган ва қамров ҳамда иштирок миқёсини кенгайтириш мақсадида Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги йирик муассасалар ва оилани режалаштириш бўйича мутахассислар билан ҳамкорликда бошқа танланган тилларга таржима қилинмоқда.

Техник талаблар

КВВМ курслари ҳар қандай замонавий веб браузерда ишлаш учун мўлжалланган. КВВМ онлайн курсларидан фойдаланиш учун энг минимал тизим талабларига қуйидагилар киради:

Тизимлар. Қуйидаги операцион тизимлардан бирини ишга тушириш имкониятига эга компьютер:

  • Microsoft Windows Vista, 7, 8 ЁКИ 10
  • Apple Mac OS X 10.3 ёки кейинги версиялари
  • Камида 1024 га 768 пикселли монитор

Интернет алоқаси

  • Кенг полосали интернет алоқаси (симли модем, DSL, ёки LAN).

Браузерлар ва мобил иловалар

  • HTML5
    • Windows: Internet Explorer 11, Microsoft Edge (сўнгги версияси), Google Chrome (сўнгги версияси), Firefox (сўнгги версияси)
    • Mac: Safari (сўнгги версияси), Google Chrome (сўнгги версияси), Firefox (сўнги версияси)
    • Mobile: Apple iOS 10 учун Safari ёки янгироқ версияси, Apple iOS 10 учун Google Chrome ёки янгироқ версияси, Android OS 4.4 учун Google Chrome ёки янгироқ версияси
  • Flash
    • Adobe Flash Player 10.3 ёки янгироқ версияси ҳамда қуйидаги веб браузерлардан ҳар қайси бири:
    • Windows: Internet Explorer 8 ёки янгироқ версияси, Microsoft Edge (сўнгги версияси), Google Chrome (сўнгги версияси), Firefox (сўнгги версияси)
    • Mac: Safari (сўнгги версияси), Google Chrome (сўнгги версияси), Firefox (сўнгги версияси)

Масъулиятни тан олмаслик тўғрисидаги баёнот

“Share” бўлимидаги форумда жойлаштирилган хабарларда билдирилган қарашлар, мулоҳазалар ва фикрлар фақатгина муаллифга тегишли ва КВВМни қўллаб-қувватловчи ташкилотларнинг қарашлари билан мос келмаслиги мумкин.

Хабарлар кўптилли таржима қилиш қурилмаси ёрдамида автоматик тарзда ва тезкор таржима қилинади. Қурилма ёрдамидаги таржима инсон томонидан қилинган таржима сифатига мос келмаслиги ва таржималарда хатолар бўлиши мумкин. КВВМ таржималарда мавжуд хатолар ёки камчиликлар учун масъул эмас. Барча таржималар "БОРИЧА" тақдим этилади

КВВМ таржималарнинг анқилиги, тўлиқлиги ёки ишончлигига аниқ ёки назарда тутилган кафолатни бермайди. Таржималардаги ҳар қандай номувофиқликлар ёки фарқлар КВВМнинг мувофиқлик ёки амалга ошириш мақсадлари учун мажбурий эмас ёки ҳуқуқий кучга эга эмас. КВВМ таржималар ортидан юзага келадиган зарарлар учун жавобгар эмас. Сиз матннинг таржима қилинган версиясини эмас, балки бирламчи тилдаги матнни асос қилиб олишингиз керак

Таржималарда мавжуд маълумотларнинг аниқлиги билан боғлиқ саволлар юзага келса, илтимос, бирламчи тилдаги матнга мурожаат қилинг. Агар ёмон ёки нотўғри таржима қилинганига ишончингиз комил бўлган сўз ёки иборани кўрсангиз ва сизда тўғри таржима варианти бўлса, илтимос, форумда уни жойлаштиринг.

КВВМни такомиллаштиришда ёрдам беринг

Матн мазмуни, таржималар ёки сайт дизайни борасида таклифларингизни жўнатиш орқали КВВМни такомиллаштиришга ёрдам беринг. Илтимос, мулоҳазаларингизни vic.improvement@eeirh.org электрон манзилига жўнатинг.

Oxirgi marta o'zgartirilgan: Sunday, 27 February 2022, 8:02 PM